+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Ўзбекистонда 1,2 миллион киши коронавирусга қарши   тўлиқ эмланди

3 Август 20:05
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда 1,2 миллион киши коронавирусга қарши   тўлиқ эмланди

TASHKENT. Kazinform - Пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг киши тўлиқ эмлаш курсидан ўтди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 млрд  АҚШ долларига етди Тошкентда Марказий Осиёда тубуркулёзга қарши кураш масалаларига бағишланган 5- халқаро конференция бўлиб ўтмоқда Ўзбекистон 8 ойда 33 та давлатдан болалар ўйинчоқларини импорт қилган

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар 8,009,376 та вакцина ишлатилган, шу жумладан 5,231,451 киши биринчи, 1 992 981 киши иккинчи ва 784 944 киши учинчи компонент билан эмланган (ZF-UZ-VAC2001 Хитой-Ўзбек вакцинаси уч компонентдан иборат).

Ҳаммаси бўлиб 1 232 807 ўзбекистонлик эмлашнинг тўлиқ курсини олди, бу республиканинг доимий аҳолисининг 3,5 фоизини ташкил қилади (2021 йил бошида 34,5 миллион).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган. Эмлашда тўртта вакцина ишлатилади: Европанинг AstraZeneca вакцинаси, ZF-UZ-VAC 2001 хитой-ўзбек вакцинаси, Россиянинг «Спутник-V» ва 1 августдан бошлаб Американинг Moderna вакцинаси.

Мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли, 17 июлда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳаларида ишлайдиган 18 ёшдан ошган фуқаролар, шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимларини мажбурий эмлашга қарор қилди.

3 август куни Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосини белгиловчи қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив