Ўзбекистон «Ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайди – ЎР ТИВ

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон «Ягона Хитой» сиёсатини, Хитой Халқ Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Дunyo» ахборот агентлигига таяниб.

«Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги юзага келган кескинлик тезроқ пасайишига умид билдиради. Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига мувофиқ «Ягона Хитой» сиёсатини, бу давлатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси 2 август куни Тайванга ташриф буюрди. Тадбирни жаҳон оммавий ахборот воситалари диққат билан кузатиб борди, чунки Тайванга 25 йил ичида биринчи марта бундай юқори мартабали АҚШ расмийси ташриф буюрди.

Фото: dunyo.info

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар