Ўзбекистон ва Россияга Ухан шаҳридан 8 нафар қозоғистонлик эвакуация қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Саккиз нафар Қозоғистон фуқароси Ухан шаҳридан Ўзбекистон ва Россияга эвакуация қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилиб.

«Қозоғистон томонининг илтимосига кўра, бугун тунда Хитойнинг Ухань шаҳридан Россия ва Ўзбекистоннинг махсус бортларида 8 нафар фуқаромиз эвакуация қилинди.

Беш нафар фуқаро Тошкент шаҳрида икки ҳафта давомида шифокорлар назорати остида бўлишади, қолган уччаласи Тюмень шаҳрида бўлишади», - дейилган хабарда.

ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, эвакуация қилинганлар орасида ҳарорати кўтарилиши боис ХХР эпидемиологик хизматлари томонидан чиқарилмай келган Яньцзы Университети 1-курс талабаси ҳам бор.

«Самолётга чиқиш олдидан ҚР фуқаролари қўшимча тиббий текширувдан ўтказилди, ҳеч кимдан иситма ёки коронавирус симптомлари аниқланмаган», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар