Ўзбекистон ва Россияда пиёз нархи ошганидан сўнг экспортга чеклов киритдик – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг пиёз нархини барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«1,1 миллион тонна пиёз етиштирдик. Бизнинг истеъмол ҳажми бор-ёъғи 300 тоннани ташкил этади. Масалан, ўтган йили 800 минг тонна пиёз етиштириш биз учун ҳам, экспорт учун ҳам етарли эди. Бу йил дунёда жуда оғир вазият мавжуд. Асосий пиёз етиштирувчи давлатлар турли табиий сабабларга кўра йиллик ҳажмни ишлаб чиқара олмадилар. Айтайлик, Покистонда муаммолар бор. Ушбу мамлакат пиёзнинг жаҳон омбори ҳисобланган. Бир жойда сел, бир жойда қурғоқчилик бўлди. Бу мамлакатларда экспорт ҳажми кескин камайиб, қўшни давлатларга пиёзимизни экспорт қила бошладик. Ҳозир кутяпмиз, 100 минг тоннадан ортиқ пиёзимиз бор. Бу пиёзни баҳоргача, эрта пишадиган пиёз келгунча сақлаш керак. Шу муносабат билан идоралараро комиссия пиёз экспортини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди», - деди у.

Вазир чеклаш муддати 3 ой эканлигини, бозордаги вазият ўзгармаса, 6 ойгача узайтирилиши мумкинлигини айтди.

«Тушунишимча, чеклов 6 ой давом этиши мумкин. Лекин биз ҳар ой бозордаги вазиятни кузатиб борамиз. Аллақачон ишлаб чиқарувчиларимиз кўплаб пиёзни – яхши нархда экспорт қилди. Пиёзларимиз нархи улгуржи савдода 1 кг нархи - 150-170 тенге. Россия ва Ўзбекистон каби бошқа қўшниларга қарасангиз, у ерда улгуржи нарх 240 тенгедан ошиб кетган. Шу боис пиёз нархини барқарор ушлаб туриш мақсадида экспортга чекловлар жорий этилмоқда. Ҳозирда 3 ойлик чегара бор. Бозор конъюнктураси ўзгараётган бўлса, шунга қараб ҳаракат қиламиз», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар