Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида поезд қатнови тикланади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги темир йўл қатнови 23 июндан тикланади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Халқаро поезд қатнови қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- 23 июндан бошлаб Тошкент – Самара 5/6-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари) жўнайди;

- 25 июндан Тошкент – Волгоград 323/324-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари) жўнайди.

Тез кунда ушбу рейслар учун чипта сотуви бошланади.


Сўнгги хабарлар