Ўзбекистон ва Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади

None
None
TASHKENT. UzA - Kazinform – 25-26 февраль кунлари Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Агентликнинг хабар беришича, Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашув, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Форум доирасида Хоразм вилоятига Қозоғистондан 250 дан ортиқ, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан 150га яқин ишбилармон доира вакиллари ташриф буюради.

Тадбирда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Сўнгги хабарлар