Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин

Фото:
TASHKENT. Kazinform - Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олишини маълум қилишмоқда.

«Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги аҳоли учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Ўзбекистоннинг ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди», - дейилади агентлик хабарида.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар