Ўзбекистон ва хорижий ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 421-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг huquqiyaxborot Telegram-каналига асосланиб.

Низомга мувофиқ, қўшма таълим дастурларига қуйидагилар жалб қилиши мумкин:

халқаро 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим ташкилотлари;

Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг аъзолари;

АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Россия, Сингапур, Жанубий Корея, Япониянинг аккредитация қилинган олий таълим ташкилотлари;

халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ қўшма таълим дастурлари асосида кадр тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар.

Қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 15 иш кунида бепул экспертизадан ўтказилади.

Қўшма таълим дастурларида ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади:

кириш имтиҳонлари;

қўшма таълим дастурида ўқитиш олиб бориладиган тилда кириш имтиҳонлари.

Сўнгги хабарлар