Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Россия компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, 24 январ куни «Газпром» ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқдилар.

«Учрашувда Алексей Миллер ва Жўрабек Мирзамаҳмудов газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзоладилар», — дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жорий қиш мавсумида кескин совуқ ҳавода кенг кўламли энергетика инқирозига дуч келгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон раҳбари қишга тайёргарлик кўрилмагани учун бир қатор юқори лавозимли амалдорларни ишдан бўшатди.

Фото: t.mе/gazprom

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар