Ўзбекистон уч йиллик IТ виза жорий этишни режалаштирмоқда

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб инвесторлар, IТ-компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари мутахассислари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун IТ визаларини беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Республика IТ-парки сайтига таяниб.

IТ виза жисмоний шахсларга уч йилгача муддатга берилиши режалаштирилмоқда. Бундай визага эга бўлган шахслар виза амал қилиш муддати давомида Ўзбекистонга эркин кириши ва ундан чиқиб кетиши, қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз республиканинг исталган ҳудудида бўлиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлар олиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, виза эгалари турар жой кўчмас мулкини сотиб олиш орқали Ўзбекистонда яшаш учун рухсатномани соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади. IТ виза IТ Парк тавсиясига кўра берилади. Виза олиш шартлари Ўзбекистонда бўлиш мақсадига қараб фарқланади.

IТ виза учун аризани кўриб чиқиш уч иш кунидан ошмайди. IТ визаси эгаларининг оила аъзоларига ташриф визаси берилади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар