Ўзбекистон Туркистонга совға сифатида 5 минг ўринли масжид қурмоқда

None
None
TURKISTAN. Kazinform- Туркистон шаҳрига кираверишда дунёнинг энг яхши тажрибаларини ўзида мужассам этган масжид қурилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб -қувватланмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистондан Туркистонга совға сифатида қурилаётган масжид қурилишини келаси йили якунлаш режалаштирилган.

Ўзига хос архитектурага эга бўлган Ислом марказининг ички ва ташқи кўриниши шарқона услубда безатилган. Янги лойиҳа жаҳоннинг илғор тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда батафсил ўрганилди. Масжид пойдеворини мустаҳкамлаш учун ноёб технология ишлаб чиқилган.

Ислом марказининг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев Туркистондаги қурилиш обектларида бўлиб, масъул мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Ҳозирда вилоят марказининг маъмурий ва ишбилармонлик марказида 5, 7, 9, 12 ва 20 қаватли 60 турар-жой бинолари қурилган. Маъмурий бино билан 20 қаватли турар-жой биноси ҳам қурилмоқда.

Вилоят ҳокими «Yassy Tower» бизнес -маркази қурилиши билан ҳам танишди. Маъмурий ва ишбилармонлик марказида жойлашган замонавий бинонинг 13 -қаватида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.


Бундан ташқари, Умирзақ Шукеев Туркистонда халқаро стандартларга мувофиқ қурилаётган Муз майдонига ташриф буюрди. 1200 кишига мўлжалланган муз майдонини келаси йили фойдаланишга топшириш режалаштирилган.




Муаллиф: Айнур Ақбаева


Сўнгги хабарлар