+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Ўзбекистон туҳфаси: Туркистонда 5 минг кишилик улкан масжид қурилмоқда

2 Июнь 17:48
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон туҳфаси: Туркистонда 5 минг кишилик улкан масжид қурилмоқда

TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистонда 5 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган улкан масжид қурилмоқда. Ўтган йили тамал тоши қўйилган масжид қўшни Ўзбекистоннинг Туркистонга тортиқ қилган туҳфасидир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Атирауда давлатлараро қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди Ўзбекистон Айдаркўл атрофида янги туристик зона барпо этади Ўзбекистонда мобил телефон импорти ошмоқда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарга кираверишда қад кўтараётган масжид қурилиш ишлари билан танишди. Дунёнинг энг яхши тажрибаларини ўзида мужассам этган меъморчилик обидасининг ички ва ташқи кўриниши шарқона услубда безатилади.

Ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Туркий дунёнинг маънавий маркази, муқаддас Туркистон шаҳрида барпо этилаётган масжиднинг умумий майдони 5 минг квадрат метрни ташкил қилади. Масжиднинг ташқарисида 3 минг киши намоз ўқиши мумкин.



Архитектура мажмуасида мусулмон маросимлари ўтказиладиган жойлар, конгресс зали, тўй саройи, 180 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона, спорт майдончаси, 500 машинага мўлжалланган автопарк ва ажойиб фаввора бўлади.



Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилояти марказида бир нечта объектларнинг қурилиши якунланмоқда. Уларнинг аксариятида ички безатиш, коммунал тармоқларни ўрнатиш ва ташқи ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш ишлари икки сменада олиб борилмоқда.







Муаллиф: Айнур Ақбаева

Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив