Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбийлари тожик-афғон чегарасида қўшма ҳарбий машқ ўтказади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекисто6, Тожикистон ва Россия аскарлари ва зобитлари қўшни ҳудуддан жангариларнинг кириб келиш эҳтимоли бўйича тожик-афғон чегарасини ҳимоя қилиш мақсадида қўшма ҳарбий машқ ўтказади, деб хабар беради Kazinform Asia-plusга асосланиб.


Жорий йил 1 августдан 10 августгача Тожикистоннинг Афғонистон билан Хатлон йўналишидаги чегарасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия қуролли кучларининг кенг кўламли қўшма ҳарбий машқлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматининг хавфсизлик блокидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбийларининг қўшма аксилтеррор машқлари Афғонистон билан чегарада жойлашган «Ҳарбмайдон» ҳарбий полигонида ўтказилади.

Машқларда ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли транспорт воситалари ва учта давлатнинг махсус кучлари иштирок этади.

«Машқлардан кўзланган мақсад - Афғонистондан Тожикистонга террорчиларнинг кириб бориши эҳтимоли бўйича чегарада уч давлат ҳарбийларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўлади», дейилади хабарда.

Манбанинг таъкидлашича, режалаштирилган тадбир – «Тожикистон, Ўзбекистон ва Россиянинг биринчи тўлақонли қўшма машқларидир».

Сўнгги хабарлар