Ўзбекистон ТММА Туркиянинг «Turkpermit» ташкилоти билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги Туркиянинг «Turkpermit» ташкилоти билан ҳамкорлик шартномаси имзолади, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улуши ва географиясини кенгайтириш, йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан шартномалар тузиш, ташқи меҳнат бозори истиқболларини ўрганиш орқали фуқароларни касб ва хорижий тилларга ўқитишга эътибор қаратилмоқда

Ўтган йиллар мобайнида иш берувчилар билан олиб борилган музокаралар ва истиқболли келишувлар натижасида Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш ва меҳнатидан фойдаланиш йўналишида 257 та салоҳиятли иш берувчи ва рекрутинг агентликларидаги 72 минг 200 та бўш иш ўринлари аниқланди.

5 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Туркиянинг «Turkpermit» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларини Туркияга ишга жалб қилиш ҳамда миграцияга оид бошқа масалалар муҳокама қилинган эди.

Бугун ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматов, «Turkpermit» компанияси раиси Мурат Эршахиш ва масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Туркия Республикасининг «Turkpermit» ташкилоти ўртасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий танлов асосида Туркия Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш юзасидан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Сўнгги хабарлар