Ўзбекистон ТИВ: Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига бешта снаряд тушди

None
None
ТASHKENT. Кazinform – 5 июл куни Афғонистондан бўлгани тахмин қилинаётган бешта реактив снаряд Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга қулаб тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

«2022 йил 5 июл куни соат 16:20да Ўзбекистон чегараси ҳудудига бешта снаряд тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар Афғонистон ҳудудидан учирилган», — дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик томонидан қайд этилганидек, снаряд қулаганда портламаган, ҳеч ким жабрланмаган ва ҳеч нарса вайрон бўлмаган. Термиз шаҳрининг «Мажнунтол» маҳалласидаги тўртта уй бироз шикастланган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг масъул идоралари Афғонистон томони билан биргаликда ҳодиса сабабларини аниқламоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар