+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Ўзбекистон сунъий ўпка вентиляцияси аппаратини ишлаб чиқаради

6 Апрель 17:33
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон сунъий ўпка вентиляцияси аппаратини ишлаб чиқаради

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда сунъий ўпка вентиляцияси аппаратини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн евро ажратди Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ўсди Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хорижга олтин-кумуш олиб чиқишига рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигидан маълум қилишларича, «Chirana» (Словакия) компанияси ҳамда россиялик ҳамкорлар билан биргаликда сунъий ўпка вентиляцияси аппаратлари ва наркоз-нафас олиш аппаратлари ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.

Вентиляторларни ишлаб чиқариш шу йилнинг май ойида бошланади.

Маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида хорижий шериклар 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Иккинчи босқичда 5-6 миллион долларгача сармоя киритиш кўзда тутилган.

Келгусида маҳсулотларни Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонга сотиш режалаштирилмоқда.

Муаллиф: Мирас Қуандиқов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив