+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 454.18
RUB 5.81 CNY 57.66
Янгиликлар

Ўзбекистон ССВ: коронавирусга чалинган одам инфарктдан вафот этган

27 Март 12:48
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон ССВ: коронавирусга чалинган одам инфарктдан вафот этган

TASHKENT. UZA - Kazinform – Ўзбекистонда кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

«Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган», - дейилади хабарда.



Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив