Ўзбекистон спортчилари Бутунжаҳон спорт ўйинларида қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Бутунжаҳон спорт ўйинлари ҳар 4 йилда ўтказиладиган, дастурнинг аксарияти ноолимпия спорт турларидан ташкил топган комплекс мусобақа ҳисобланади. Мазкур мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон спортчилари АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Эртага, 7 июль куни АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мусобақада дунёнинг 110 мамлакатидан 3 минг 600 нафарга яқин спортчи иштирок этади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, бу галги Бутунжаҳон спорт ўйинларида каратэ бўйича жаҳон чемпиони Достон Отаболаев, бадиий гимнастика бўйича нуфузли мусобақалар ғолибаси Екатерина Фетисова, у-шу спорт турида Даря Латишева, жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Баҳромжон Машарипов, муай-тайда чемпионликка эришган Фанат Қаҳрамонов мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Мусобақа дастурига биноан Ўзбекистон спортчилари қатнашадиган каратэ басҳлари 8-9 июлда, бадиий гимнастика 12-13 июлда, у-шу мусобақалари 13 июль куни, жиу-житсу беллашувлари 15 июлда ҳамда муай-тай жанглари 15-17 июль куни ўтказилади.

Мазкур ўйинлар тарихида Ўзбекистон спортчилари 1997 йил иштирок этиб, 1 та олтин ва кумуш медалга, 2005 йилги баҳсларда эса 1 та бронза медалига мушарраф бўлишган.

Сўнгги хабарлар