+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Ўзбекистон Сенати мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

1 Август 11:16
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон Сенати мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати меҳнатга лаёқатли аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосини таъминловчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 7,5 млндан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди Коронавирус: Қозоғистонда 2 та мегаполис ва 3 та ҳудуд «қизил» зонада Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди

Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, бугун ялпи мажлисда депутатлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осйишталигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқулладилар.

«Президент имзолаган ҳужжат меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашга ҳуқуқий асос яратади. Ушбу ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан «Жамоат саломатлиги тўғрисида»ги қонун ва Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилади.

Депутатларнинг фикрича, қонун кучга кириши амалдаги қонун ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф этади ва оммавий эмлашни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви сабабли, 17 июл куни коронавирус бўйича махсус комиссия савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳаларида ишлаётган 18 ёшдан ошганларни мажбурий эмлашга қарор қилди. Эмлашга ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам киради. Шу мақсадда ушбу тоифадаги фуқаролар соғлиқни сақлаш бўйича эмлашлар миллий тақвимига киритилган.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив