Ўзбекистон Сардоба сув омбори сиғимини камайтиришга келишди – вазирлик

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серик Қожаниязов Ўзбекистондаги Сардоба сув омбори Қозоғистоннинг аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмаслигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вазир ўринбосарига Сардоба сув омборидаги авария бўйича томонларнинг хулосаси сўралди.

«Биринчидан, сув омбори қурилаётганда Ўзбекистон томони биз билан келишмаган. Аммо биз вазиятни кузатиб борамиз. Дастлаб унинг лойиҳа қуввати 920 миллион куб метр атрофида бўлган. Авариядан сўнг улар ўтган йили сув омборини таъмирлади, шунга мувофиқ бу йил омборга 350 миллион куб метр сув йиғилмоқда», - деди у.

Унга кўра, Ўзбекистон омбор сиғимини қайта кўриб чиққан.

«Келажакда Ўзбекистон уни аввалги 900 миллион куб метр ўрнига 600 миллион куб метрга етказиб, шу билан тўхташни режалаштирмоқда. Биз буни кузатмоқдамиз. Ҳозирча бу ҳолатда Қозоғистонга таҳдид йўқ», — деди Серик Қожаниязов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар