20:02, 05 Декабр 2021 | GMT +6
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султан шаҳрига келди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султан шаҳрига келди, деб хабар беради Kazinform Prezident.uzга таяниб.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган.