Ўзбекистон Президенти сайлови: 54 нафар ОАВ вакиллари МСК томонидан аккредитациядан ўтган

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

МСК маълумотларига кўра, йиғилишда ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи муҳокама қилинган. Шу муносабат билан МСКга келиб тушган аризалар асосида 6 та маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 54 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколат муддати улар аккредитация гувоҳномасини олган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди. Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, оммавий ахборот воситалари ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида 20 майдан бошлаб сайловга ўн кун қолганига қадар Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Сўнгги хабарлар