Ўзбекистон Президенти Нурсултон Назарбоевни табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоевга хорижий давлатлар раҳбарлари, экс-президентлар, собиқ бош вазирлар ва сиёсатчилар, шунингдек яқин ва узоқ хориж мамлакатларининг бизнес вакиллари томонидан хатлар келиб тушди. Бу ҳақда Kazinform Елбасы сайтига асосланиб хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Елбасыга мустаҳкам соғлик, бахт ва мамлакат манфаати йўлидаги ишларида муваффақиятлар, Қозоғистон халқига эса тинчлик, фаровонлик, барқарор ривожланиш ва фаровонлик тилади.

«Биринчи Президент куни - кўп миллатли Қозоғистон халқининг тарихий танлови, тинчлик ва барқарорлик, миллий бирлик ва тотувликнинг рамзи. Сиз кўп йиллар давомида мамлакат раҳбари, барча соҳалардаги самарали ислоҳотларнинг асосчиси ва мустақил Қозоғистоннинг улкан ютуқлари асосчиси, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган жаҳон ташаббусларнинг муаллифи, тажрибали ва таниқли сиёсатчи, ўз халқига хизмат қилишни ўз бурчим деб билган ваколатли раҳбар сифатида танилиб, ҳурматга сазовор бўлдингиз», - дейилади телеграммада.

Америка Қўшма Штатларининг 66-чи давлат котиби Кондолиза Райс ўз табригида Қозоғистоннинг жадал ривожланишида Елбасынинг алоҳида ролини таъкидлади.

«Биринчи Президентимиз Джордж Вашингтон Америка қадриятларини келажакдаги фаолиятимизнинг асосига айлантирди. Сиз ҳам худди шундай яхши ишни Қозоғистон учун қилдингиз. Ядро қуролидан воз кечиш ва ажойиб пойтахт қуриш, шунингдек, тинч транзитни амалга ошириш каби қарорларингиз менинг сўзларимни тасдиқлайди», - дейилади телеграммада.

Туркия Республикасининг собиқ президенти Абдулла Гул табригида Қозоғистоннинг Биринчи Президентининг ёш давлатни шакллантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини таъкидлади.

«Сизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман. Мен қозоқ халқининг порлоқ келажагига ишонаман. Қозоғистон турк дунёсида алоҳида ўрин тутади. Қозоғистон-Туркия муносабатлари бундан кейин ҳам ривожланиб боришини тилайман», - дейилади телеграммада.

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Қозоғистоннинг Биринчи Президентининг мустақил мамлакат тарихидаги муҳим ролини қайд этди.

«Мамлакатнинг муваффақияти ва барқарорлиги кўп жиҳатдан Президент Назарбоевнинг раҳбарлигига боғлиқ. Қозоғистонни кутаётган барча қийинчиликлар ва ислоҳотларга қарамай, энди давлат келажакка ишонч билан қараши мумкин», - деди Т.Блэр.

Шунингдек, Нурсултон Назарбоевни Эстония Республикасининг собиқ президенти Арнольд Рюйтель, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси - Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Станислав Зась, БМТнинг собиқ Бош котиби, Яшил тараққиёт жаҳон институти раиси Пан Ги Мун, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг биринчи президенти Жак Аттали, Испаниянинг собиқ бош вазири Хосе Мария Аснар, Италиянинг бош вазири Романо Проди, Италиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Франко Фраттини, АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл, йирик яҳудий ташкилотлари раҳбарлари конференцияси раисининг ўринбосари Малькольм Хенлайнн, «Chevron Corporation» компаниясининг собиқ раиси ва бош директори Кен Дерр табриклади.

Табрикномалар келиши давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар