Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади, деб хабар беради Kazinform president.uz сайтига асосланиб.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган», - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

Сўнгги хабарлар