Ўзбекистон президент сайловига 300 млрд сўм сарфлайди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Президент сайловини ташкил этиш учун харажатлар сметаси 300 миллиард сўм миқдорида бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

МСК маълумотларига кўра 14 та округ сайлов комиссияларининг ҳар бирига 56,9 миллион сўм, 10,8 минг участка сайлов комиссияларининг ҳар бирига 11,8 миллион сўм берилади.

Сайлов округлари ва участкаларига ажратилган маблағларнинг деярли 80 фоизи иш ҳақи, компенсациялар ва ягона ижтимоий тўловларни тўлашга сарфланади.

Сайлов комиссиялари ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш учун 18,4 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган. Шунингдек, сайлов комиссиялари аъзолари ва сайловчиларнинг ўзларини шахсий ҳимоя воситалари ва дезинфекцияловчи воситалар билан таъминлаш учун маблағлар ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистон тарихидаги олтинчи бевосита президент сайлови бўлади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар