Ўзбекистон пойтахти аҳолиси қарийб 3 миллион кишини ташкил этади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри аҳолиси жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда ва бугунги кунда уларнинг сони 3 миллион кишига етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокимияти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён пойтахт аҳолиси сони 47,1 минг кишига ёки 1,6 фоизга ошган.

«Пойтахтимиз аҳолиси жадал суръатлар билан кўпаймоқда. 2022 йил 1 июн ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 2 909 500 кишини ташкил этади.

Уларнинг 1 426 400 нафари эркаклар, 1 483 100 нафари аёллардир», - дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Пойтахтнинг 12 тумани орасида Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур демографик кўрсаткич бўйича биринчи ўринда. Уларда 350 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Энг кам аҳоли сони: Яккасарой туманида — 125,5 минг киши, Бектемир туманида — 54 минг киши.


Муаллиф: Мира Толендиқизи


Сўнгги хабарлар