Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Фото:
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ҳукумати январ ойида жорий этилган пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳукумат қарори билан 15 мартдан бошлаб пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов олиб ташланди. Бундай қарор ички бозорда пиёз нархи барқарорлашгани сабабли қабул қилинган.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб пиёз экспортига тўрт ойлик тақиқ жорий қилинган эди.

Бунга ёқилғи-энергетика комплекси, логистика ва маҳсулотларни ташиш тизимида узилишлар юзага келган ғайритабиий совуқ сабаб бўлган.


Сўнгги хабарлар