Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси «Gastro Antaliya 2022» халқаро пазандалик чемпионатида қатнашди

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган «Gastro Antaliya 2022» халқаро пазандалик чемпионатида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоасида таркибида Акбар Умаров – ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Элёрбек Мирбабоев – устоз, Шоҳрузхон Ибрагимов – иштирокчи бўлди.

Бу галги «Гастро Анталя 2022» ошпазлик чемпионатида дунёнинг турли бурчакларидан, хусусан Исроил, Италия, Сербия, Ўзбекистон, Германия, Россия, Доғистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Испания, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан ташриф буюрган ошпазлар, шунингдек, олий тоифадаги ҳакамлар иштирок этишди.

«Gastro Antaliya 2022» чемпионати 32 давлатдан 600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган Туркиядаги энг йирик ва энг нуфузли мусобақага айлангани таъкидланмоқда.

Чемпионат якунига кўра, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг жамоаси 3 та медални қўлга киритди.

Ибрагимов Шоҳрузхон – «Балиқли таом» номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинацияси бўйича 2-ўрин (кумуш медаль);

Мирбобоев Элёрбек – «Йилнинг олтин ошпази» номинациясида 1-ўрин (олтин медаль) соҳиби бўлишди.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар