Ўзбекистон МСК МДҲ давлатлари сайлов комиссиялари раҳбарлари маслаҳат кенгашини тузишни таклиф қилди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси МДҲга аъзо давлатларнинг сайлов органлари раҳбарлари учун маслаҳат кенгаши тузиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу ташаббус Санкт-Петербургда Ўзбекистон МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев томонидан билдирилиб, МДҲ Ижроий қўмитаси Раиси – Ижроий котибининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский билан учрашув пайтида муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири ЎР Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига таяниб.

«Ушбу Кенгаш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, Ҳамдўстлик давлатларида халқаро стандартлар асосида сайловлар ва референдумлар ўтказиш учун ҳуқуқий шароитлар яратиш мақсадида МДҲга аъзо давлатларнинг сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади», - деб таъкидлади З.Низомхўжаев.

В.Гуминский МДҲ Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг ташаббусини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

В.Гуминский МДҲ Ижроий қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини тузиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Маслаҳат кенгашига оид низом лойиҳаси МДҲга аъзо давлатларга кўриб чиқиш учун юборилганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, мазкур низом лойиҳасини янада такомиллаштириш ва келишиш бўйича экспертлар гуруҳининг мажлиси 2021 йилнинг 30 июнь куни видеоконференция шаклида ўтказилади», - деди у.

Марказий сайлов комиссияси Раиси МДҲ Ижроий қўмитасига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирар экан, мазкур кенгаш МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш, МДҲ давлатларида сайловлар ва референдумлар ўтказиш учун сайлов қонунчилиги, сайлов жараёнлари ва сайлов технологиялари соҳасида халқаро стандартларга асосланган ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар