Ўзбекистон мактабларида компьютер синфлари сони қанча
13 Декабрь 15:55

Ўзбекистон мактабларида компьютер синфлари сони қанча

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020/2021 ўқув йили бошига компьютер синфларига эга бўлган умумтаълим муассасалари сони 9923 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанингг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Мазкур умумтаълим муассасаларида жами 13240 та компьютер синфлари мавжуд.

Йиллар кесимида умумтаълим муассасаларидаги компьютер синфлари сони:

2017/2018 ўқув йили бошига – 11 821 та;

2018/2019 ўқув йили бошига – 12 165 та;

2019/2020 ўқув йили бошига – 12 630 та;

2020/2021 ўқув йили бошига – 13 240 та.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 30 йилда умумтаълим муассасалари сони 1624 тага кўпайган.

Янгиликлар

Архив