Ўзбекистон Мақтааралдаги барча коллекторларни тозалашга ёрдам беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Мақтааралдаги барча коллекторларни тозалашда ёрдам беради. Бу ҳақда бугун Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман, биз Ўзбекистон томони мутахассислари билан яқин алоқадамиз. Вазият барқарорлашгандан сўнг, улар ўз техника воситалари билан келиб, бизнинг барча коллекторларимизни тозалашга ёрдам беришига деб келишиб олдик. Биз фақат уларнинг чегарадан ўтишига имкон яратиб берсак бас», - деди Ўмирзақ Шўкеев.

Унинг сўзларига кўра, ер ости сувлари Мақтаарал тумани аҳоли пунктларига яқин жойлашган. Сув узоқ вақт кетмаслиги ҳам мумкин.

«Шунинг учун ушбу аҳоли пунктлари атрофида катта зовурлар қазилиб, ариқларга сув қуйиш учун ускуналар керак бўлади. Шунинг учун Экология вазирлиги билан биргаликда республиканинг бошқа ҳудудларидан мотопомпалар ва насослар олиб келиш керак бўлади», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар