Ўзбекистон Қозоғистоннинг ДХШ тизими ва мактабларда жон бошига молиялаштириш тажрибасини ўрганади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Қозоғистон мактабларида ўқувчиларнинг жон бошига молиялаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш тажрибасини ўрганишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЎР халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон таълим тизимида жорий этилган янгиликлар билан танишиш мақсадида Нур-Султан шаҳрига келди.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистонда мактаб таълими соҳасини такомиллаштириш мақсадида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тизими ҳам ўрганилишини таъкидлади. Унинг айтишича, бу мактаблар ўртасида рақобатни кучайтириш имконини беради.

«Ўзбекистонга қайтгач, биз мактаб бошқаруви учун ушбу форматни кўриб чиқамиз. Фарқи шундаки, бизнинг мактаблар бизнинг вазирлигимизга, сизникилар эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига (ҳокимлик) бўйсунади, – деди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов.

Шу билан бирга, вазирлар 1994 йилда имзоланган шартномани янгилаш орқали мамлакатлар ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар. Бахтиёр Саидов Асхат Аймағамбетовни Ўзбекистонга таклиф қилди ва янги шартнома имзоланиши Қозоғистон делегацияси ташрифи чоғида амалга ошишига умид билдирди.


Сўнгги хабарлар