Ўзбекистон Қозоғистонга ва Россияга автобус қатновини тиклайди

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 19 январдан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновини тиклайди, дея хабар беради Kazinform Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.

«Об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобил йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 январдан Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади», - дейилади хабарда.

19 январ куни «Тошкент» автовокзалидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи автобус қатновлари рўйхати:

12:00 Тошкент – Москва, чипта нархи - 1011000 сўм

16:00 Тошкент – Алмати, чипта нархи - 200 000 сўм

16:00 Тошкент – Астана, чипта нархи - 361 000 сўм

17:00 Тошкент – Туркистон, чипта нархи - 111 000 сўм

18:00 Тошкент – Қизилўрда, чипта нархи - 161 000 сўм

18:00 Тошкент – Алмати, чипта нархи - 200 000 сўм

18:00 Тошкент – Бишкек, чипта нархи 261 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, 13 январдан бошлаб қаттиқ совуқ сабаб Ўзбекистондан халқаро автобус қатновлари вақтинча тўхтатилганди.
Сўнгги хабарлар