Ўзбекистон Қозоғистонга 8 ойда 843 минг гилам экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида 13 та давлатга қиймати 22 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн AҚШ долларига кам.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

-Қирғиз Р. – 12,7 млн.

-Озарбайжон – 3 млн.

-Афғонистон – 2,2 млн.

-Россия – 2,2 млн.

-Қозоғистон – 843 минг

-АҚШ – 358 минг

-Тожикистон – 305 минг AҚШ доллари.
Сўнгги хабарлар