Ўзбекистон Қозоғистонга 483 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform –Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 624,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойида мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 483 минг тонна;

Россия – 289 минг тонна;

Қирғиз Р. – 100 минг тонна;

Хитой – 40 минг тонна;

Украина – 26 минг тонна;

Афғонистон – 23 минг тонна;

Туркманистон – 21 минг тонна;

Покистон – 19 минг тонна;

Беларусь Р. – 11 минг тонна;

Туркия – 9 минг тонна;

Озарбайжон – 6 минг тонна;

Эрон – 6 минг тонна;

Германия – 3,4 минг тонна.

Сўнгги хабарлар