Ўзбекистон Қозоғистонга 10 ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Қозоғистонга қарийб 538 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматига таяниб хабар беради.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 747,4 миллион долларга тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилган. Таъкидланишича, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар қуйидагича бўлган:

Қозоғистон — 538 минг тонна;

Россия — 341 минг тонна;

Қирғизистон — 112 минг тонна;

Хитой — 65 минг тонна;

Украина — 28 минг тонна;

Афғонистон — 26 минг тонна;

Туркманистон — 24 минг тонна;

Покистон — 23 минг тонна;

Беларусь — 13 минг тонна;

Туркия — 11 минг тонна;

Эрон — 7,5 минг тонна;

Озарбайжон — 7 минг тонна;

Германия — 3,6 минг тонна;

БАА — 3,6 минг тонна.

Сўнгги хабарлар