Ўзбекистон Қозоғистонга 10 ойда 19,1 минг тонна хурмо экспорт қилган

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 16,7 миллион АҚШ долларига тенг 38,1 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, хурмо экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,1 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон хурмо экспорт қиладиган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринда экаенлиги маълум қилинмоқда.

10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 19,1 минг тонна;

Россия – 16,2 минг тонна;

Қирғиз Р. – 965 тонна;

Украина – 777 тонна;

Туркманистон – 670 тонна;

Беларусь – 406 тонна.


Сўнгги хабарлар