Ўзбекистон Қозоғистондан 898 минг тонна цемент импорт қилди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 95,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 555 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 898 минг тонна;

Қирғиз Р. – 496 минг тонна;

Тожикистон – 471 минг тонна;

Эрон – 47 минг тонна;

Туркманистон – 26 минг тонна.

Ўзбекистоннинг ўзида эса 8 ойда қарийб 8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.


Сўнгги хабарлар