Ўзбекистон Қозоғистондан 10 ойда 3,5 минг тонна гўшт импорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Қозоғистондан 10 ойда 3,5 минг тонна гўшт импорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.

Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:

— Беларусь – 16,2 минг тонна;

— Қозоғистон – 3,5 минг тонна;

— Украина – 2,3 минг тонна;

— Россия – 606 тонна;

— Молдова – 600 тонна.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.


Сўнгги хабарлар