Ўзбекистон Қозоғистон футбол клубларини Марказий Осиё турнирига таклиф этди
Ташкилот директори Диёр Имомхўжаев ушбу турнирнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
«Лига кубоги қайтди. Биз буни катта майдонларда, мухлислар олдида, расмий шароитларда ва бошқа даражада қилишимиз мумкин. Интенсивлиги ҳам ҳар хил.
Бизнинг календаримиз қўшни республикаларга мос келадими, айтиш қийин. Улар билан шу мавзуда фикр алмашамиз.
2023 йилдан бошлаб қўшниларимиз билан келишган ҳолда турнир географиясини янада кенгайтиришни режалаштирганмиз. Марказий Осиё буюк давлат ва биз биргаликда буюк ишларни амалга оширишимиз мумкин.
Бу йилги мусобақада Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ёки Туркманистон клублари иштирок этиш истагида бўлса, уларга эшикларимиз очиқ.
Шунингдек, ўйинларга иштирокчи давлатларнинг футбол ҳакамларини жалб этишни режалаштирганмиз. Ишни бошлаш муҳим», - дейди Диёр Имомхўжаев.
Фото: Sports.uz