Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳасининг 3 та моддасига янги нормалар киритилиши мумкин

None
TASHKENT. Kazinform - «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасига умумхалқ муҳокамасидан янги нормалар киритилиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, Конституциявий қонун лойиҳасининг 3 та моддасига янги нормалар киритилиши назарда тутилмоқда. Масалан, Конституциянинг 26-моддасига «Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас», деган меъёр қўшилиши кўриб чиқилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлашга қаратилган 37-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, «Давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради».

41-модда қуйидагича тўлдирилмоқда: «Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди».

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар