+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Чилига етиб борди

18 Октябрь 17:05
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Чилига етиб борди

TASNKENT. Kazinform – Тошкент вилоятида етиштирилаётган 97 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг турли бурчаклари, хусусан, 38 мамлакатга экспорт қилинмоқда. Айниқса, Австрия, Чили, Македония, Сербия давлатларининг бозорларида Ўзбекистонда етиштирилаётган маҳсулотларга талаб ортмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди 47 нафар Ўзбекистон фуқароси Кореяга ишга жўнаб кетди Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади

Таҳлилларга кўра, ўтган 9 ой мобайнида 109,2 миллион долларлик жами 218,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсуллари экспорт қилинган. Биргина Россия давлатига юборилаётган 78 турдаги мева ва сабзавот маҳсулотларининг маблағ кўрсаткичи 44,1 миллион долларга тенг бўлмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистонга 119,1 минг тонна, Хитой давлатига 12,7 минг тонна маҳсулот чиқарилган. Экспорт қилинган гилос ҳажми жами 10 тоннага яқин бўлиб, 7 та давлатга 11,6 миллион доллар миқдорида сотилган.

Жорий йилда хорижга чиқарилган 16,2 минг тонна узум ҳосилининг тенг ярми Паркент тумани ҳиссасига тўғри келмоқда. Вилоят миришкорлари томонидан етиштирилган қуритилган мева ва сабзавотларнинг ҳам бозори ҳаридоргир бўлиб, бугунги кунда АҚШга 317 тонна қуритилган полиз ва сабзавот маҳсулотлари салкам 1 миллион долларга экспорт қилинган.

Қувонарлиси жорий йилда ҳатто энг узоқ давлатлардан бири бўлган Чилига ҳам вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиб борган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив