Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат аниқланди
17 Май 08:02

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат аниқланди

TASHKENT. UZA- Кazinform – 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон импорти улуши энг юқори бўлган 10 та давлат аниқланди, деб хабар беради Кazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон импорти улушида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Хитойдан 1661 миллион доллар, Россиядан эса 1380 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинган.

Шундай қилиб, импортда энг юқори улушга эга ТОП-10 давлатлар:

Хитой - 1661 млн;

Россия – 1380 млн;

Қозоғистон – 762 млн;

Корея - 620 млн;

Туркия - 395 млн;

Германия - 364 млн;

Туркманистон - 155 млн;

Ҳиндистон - 154 млн;

АҚШ - 116 млн;

Украина - 104,5 млн АҚШ доллари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив