Ўзбекистон, Хитой ва Мўғулистонга қатновчи йўловчи автобуслари тўхтатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунга келиб, Қозоғистон ва Хитой (13 та рейс), Ўзбекистон (24 та рейс) ва Мўғулистон (2 та рейс) ўртасида мунтазам йўловчи автобуслари ва юк ташиш тўхтатилди, деб хабар беради Kazinform Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Қозоғистон ва Қирғизистон (30), Ўзбекистон (100) Россия (300), Хитой (1000), Мўғулистон (30), Украина (50) ва Тожикистон (50) доимий бўлмаган йўловчи ташувчиларга рухсатнома бланкаларини бериш тўхтатилди. Ушбу бланкалар туристик ва буюртма йўналишларга мўлжалланганди.

Шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Россия ва Қирғизистон билан ўртадаги халқаро мунтазам йўналишларнинг сони чекланди. Бундан ташқари, мунтазам ва режадан ташқари автобус қатновлари тўхтатилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, истеъмол товарлари ва тиббий буюмларни узлуксиз етказиб бериш мақсадида юкларни ва почтани халқаро икки томонлама ва транзит алоқалари орқали автомобил транспортида ташиш чекланмайди.

Сўнгги хабарлар