Ўзбекистон Халқаро Туркий академияда кузатувчи мақомига эга бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқаро Туркий Академияда кузатувчи мақомига эга бўлди. Шу муносабат билан халқаро ташкилот биноси олдида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтаришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Академия президенти Дархан Қидирали Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Туркий тиллар академияси биносида бўлиб ўтган расмий йиғилишда ташкилот раҳбари сифатида Ўзбекистон Давлат байроғини Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниязхўжаевдан қабул қилиб, тантанали равишда кўтардик. Шу тариқа туркий дунёнинг илмий-интеллектуал маркази ҳисобланган Халқаро Туркий академиянинг нуфузи ошиб, илмий интеграция кўлами янги босқичга кўтарилди. Табриклаймиз»

, - деб ёзди Академия президенти Дархан Қидирали!



Тантанали маросимда Озарбайжон Таълим вазири Эмин Амруллаев, ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек, Қирғизистон Таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниязхўжаев, Озарбайжоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ағалар Атамоғланов, Қирғизистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дастан Дюшекеев, дипломатлар, давлат ва жамоат арбоблари, таниқли олимлар ва туркологлар, Қозоғистондаги диаспоралар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.



Сўнгги хабарлар