Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ўзбекистон фуқароси Чимкентдан 21 минг доллар олиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинди

24 Май 18:06

SHYMKENT. Кazinform - Чимкентда чет эл валютасини ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Кazinform ҚР Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«2022 йилнинг 23 май куни Чимкент – Истанбул йўналишидаги №VSV-485 халқаро рейси бўйича божхона назорати вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси 21 490 АҚШ доллари (9 133 680 тенге) миқдоридаги нақд пулни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хатти-ҳаракатлари Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 545-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида кўрилади. Мазкур факт бўйича иш материаллари процессуал қарор қабул қилиш учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича Чимкент шаҳар ихтисослаштирилган судига юборилди», - дейилади ҚР Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар