Ўзбекистон фуқаролари Туркияга ишга жалб қилинади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Бугун Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Туркиянинг «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди, - деб хабар беради Kazinform UzA га таяниб.

Жорий йил май ойида Туркиянинг «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон меҳнат бозорини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирган эди.

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Агентлик бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев ва масъул ходимлар, «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси бош директори Aлааттин Шахин бошчилигидаги компания вакиллари иштирок этган учрашувда Туркияда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Туркия томони меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.

Сўнгги хабарлар