+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролари Туркияга ишга жалб қилинади

13 Июль 10:59
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон фуқаролари Туркияга ишга жалб қилинади

TASHKENT. Kazinform – Бугун Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Туркиянинг «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди, - деб хабар беради Kazinform UzA га таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашмоқда Фарғонада электромобиллар ишлаб чиқарилади Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги: Туркия зарбхонаси эсдалик тангасини чиқарди

Жорий йил май ойида Туркиянинг «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон меҳнат бозорини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирган эди.

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Агентлик бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев ва масъул ходимлар, «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси бош директори Aлааттин Шахин бошчилигидаги компания вакиллари иштирок этган учрашувда Туркияда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Туркия томони меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив