Валюталар курси:
    usd/kzt 477.54 eur/kzt 476.11

    rub/kzt 7.95 cny/kzt 68.05
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +12+14℃

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихда илк бор шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

9 Август 16:33

TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг финал босқичида Голландия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, тарихда илк бор турнир чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун 44-шахмат Олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Гроссмейстерлар Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов рақиблари билан дуранг ўйнади. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов Макс Уормердамни мағлубиятга учратиб, миллий терма жамоа ҳисобига олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.

«Яна бир хушхабар: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Олимпиадада бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган ягона жамоага айланди. Барча юртдошларимизни тарихий ғалаба билан табриклайман!», — деб ёзади Алишер Саъдуллаев.

29 июлдан 9 августгача Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Жаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Мусобақанинг ёпилиш маросими эртага, 10 август куни бўлиб ўтади.

2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Республик бу мусобақаларга илк бор мезбонлик қилади. Мумкин бўлган шаҳарлар Тошкент ёки Самарқанддир.

Фото: t.me/alisher_sadullaev

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар