Ўзбекистон ЕОИИ ва ЖСТ билан интеграцияни фаоллаштиради - Шавкат Мирзиёев

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан интеграцияни тезлаштириш ниятида. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев амалдаги Либерал -демократик партияси қурултойида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Ўзбекистон раҳбари сайловолди дастурида республика глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган тизимли ва фаол ташқи сиёсатни давом эттиришини таъкидлади.

«Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйилади», деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия шу йил 24 октябрга белгиланган президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодларини тасдиқлаган. Бугун Либерал -демократик партияси қурултойда охирги номзод - амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни тасдиқлади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар